Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«اَلذَّهَبُ بِالذَّهَبِ وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ، مِثْلاً بِمِثْلٍ سَوَائًا بِسَوَاءٍ، يَدًا بِيَدٍ فَإِذَا اخْتَلَفَتْ هَذِهِ الْأَصْنَافُ فَبِيعُوا كَيْفَ شِئْتُمْ إِذَا كَانَ يَدًا بِيَدٍ» 
«Олтинга олтин, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз бир хил ўлчовда, бир хил ҳажмда қўлдан қўлга берилади. Агар бу нарсалар турли хил бўлса, қўлдан қўлга бўлса хоҳлаганингиздек сотинглар», деган ҳадисларидир. Бу ҳадисни Муслим Убода ибн Сомитдан ривоят қилган. Демак, ижмоъ ва ҳадис шу олти нарсадагина рибо бўлишига ҳужжатдир. Улардан бошқасида рибонинг ҳаром бўлишига далил ворид бўлмаган. Шу жинсдаги ва шу сифатдаги бошқа нарсалар ҳам шунга киради. Бу нарсаларда рибо ҳаром қилинишининг иллатини кўрсатувчи ҳужжат ворид бўлмаган. Шунга кўра, уларнинг иллати кўрсатилмайди. Чунки иллат ақлий эмас, шаръий бўлади. Ҳужжатнинг маъносидан тушунилмаган иллатнинг эътибори йўқ. Бу ерда иллатнинг қиёси ҳам йўқ. Чунки қиёснинг иллатида иллат деб эътибор қилинган нарса бирон нарсани англатувчи сифат бўлиши шарт. Шунда ўша сифатга қиёслаш дуруст бўлади. Агар бирон нарсани англатувчи сифат бўлмай, исми жомид бўлса ёки бирон нарсани англатмайдиган сифат бўлса, иллат бўлишга ярамайди, унга бошқаси қиёс ҳам қилинмайди. Зеро, Пайғамбар с.а.в. ибн Можанинг Абу Бакра йўлидан қилган ривоятидаги:


«لاَ يَقْضِى الْقَاضِى بَيْنَ اِثْنَيْنِ وَهُوَ غَضْبَانُ» 
«Икки кишининг ишини ажрим қилаётган қози ғазабланган ҳолида ҳукм чиқармасин», деганларида ғазабни ҳукм чиқаришнинг тақиқланишига иллат қилиб кўрсатганлар. Чунки ғазаб тақиқни англатувчи сифатдир. Шунга кўра, у иллат бўла олади. Унинг иллатлиги тақиқ тушунилган маънодан истинбот қилинади. Бу маъно ақлнинг паришон бўлиб қолишидир. Шунга биноан ақлнинг паришон бўлиб қолишига олиб борувчи ҳар бир нарса ғазабга қиёс қилинади. Масалан, қаттиқ очлик. Демак, ғазабга ғазабдан бошқа нарсаларни қиёс қилиш ҳам мумкин. Чунки ғазаб сўзи ҳукм чиқаришнинг тақиқланишини англатувчи сифатдир. Оллоҳ Таолонинг:

 

98-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143